tg-me.com/chilonzor_tuman_hokimligi/51992
Last Update:
#Тадбиркорлар_учун_сайёр_қабул
Сайёр қабулда тадбиркорлар ўз муаммоларига ечим топди
Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туманимизда жойлашган "Ўзбекфильм" ДУК биносида туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, Чилонзор тумани ҳокимлиги масъул мутасаддилари, туман Солиқ инспекцияси мутасаддилари, туманда фаолият олиб бораётган 14 та бангклар филиаллари масъул мутасаддилари иштирок этди.
Сайёр қабулга ўз муаммолари ечимини излаб 50 нафарлан кўпроқ тадбиркорлар мурожаат қилиб келди. Мурожаатчиларнинг муаммолари тегишли масъуллар томонидан чуқур ўрганилиб, деярли 90 фоиз мурожаатлардаги муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Ижроси муддат талаб қиладиган айрим муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, муаммолари ижобий ечим топган тадбиркорлар туманимиздаги иш излаётган фуқаролар учун иш ўринлари яратиш имкониятига эга бўлди ва бу билан аҳолини иш билан таъминлаш йўналишида ҳам самарага эришиш учун йўл очилди.
👉👉👉 (Сайёр қабул тафсилотлари ҳақидаги батафсил видеолавҳамизни кейинги хабарларимизда ҳавола қиламиз )
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
BY Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Share with your friend now:
tg-me.com/chilonzor_tuman_hokimligi/51992